Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида “Ички ишлар органлари томонидан фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг конституциявий-ҳуқуқий кафолатлари” мавзусида Республика илмий-амалий конференция ўтказилди.
Конференцияда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Давлат ва ҳуқуқ институти, Ички ишлар вазирлиги Академияси, Тошкент Давлат юридик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Жамоат хавфсизлиги университети, Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти, Термиз давлат университети, Тошкент халқаро университети, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, тингловчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Илмий-амалий анжуман аввалида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғи т.ф.н., доцент Олимжон Ахмедов ички ишлар органлари томонидан фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг конституциявий-ҳуқуқий кафолатлари хусусида тўхталиб ўтди.
Конференцияда сўз олганлар конституцияда фуқароларнинг шахсий ҳуқуқлари, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий ва экологик ҳуқуқларини ички ишлар органлари томонидан таъминланиши ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирди.
Институт Матбуот хизмати