Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Махсус фанлар цикли ҳамда Ўқув-саф қисми офицерлари томонидан Касбий тайёргарлик факультетида таълим олаётган тингловчилар ўртасида “Конституция билимдони” мавзусида кўрик-танлов ўтказилди.
Танловнинг финал босқичида “Паспорт тизимини таъминлаш фаолияти” йўналишининг “Сенаторлар” жамоаси, “Жамоат тартибини сақлаш фаолияти” йўналишининг “Омбудсман” жамоаси ва “Жазони ижро этиш фаолияти” йўналишининг “Юристлар” жамоалари ўзаро беллашдилар.
Қизғин ўтган тадбирда 1-ўринни “Сенаторлар” жамоаси, 2-ўринни “Омбудсман” жамоаси, 3-ўринни “Юристлар” жамоаси қўлга киритди.
Институт Матбуот хизмати