<

Янгилик ҳақида батафсил

“Ички ишлар органлари ходимларининг хизмат ўташ даврида юзага келадиган муаммолар ва уларнинг ечимлари”
Dec. 2, 2024

           Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг Олмалиқ шаҳридаги ўқув базасида “Ички ишлар органлари ходимларини хизмат ўташ даврида юзага келадиган муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

        Тадбирда, вазирлик ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти биринчи минтақавий ҳудуд 14-сон жазони ижро этиш колонияси масъул ходими Авазжон Раимов, Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ инспектори Жахонгир Алимбоев, Институт касбий тайёргарлик факультети Махсус касбий фанлар цикли профессор-ўқитувчилари ҳамда тингловчилар  иштирок этди.

            Давра суҳбатини цикл бошлиғи Аъзамжон Вахидов кириш сўзи билан очиб,  ички ишлар органларида туб ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, ҳар бир ходим ички ишлар органлари хизматига кириш олдидан қилган қасамёдига содиқ қолган ҳолда Ватан тинчлиги ва халқ осойишталигини таъминлаш йўлида садоқат билан хизмат қилиши зарурлиги бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири эканлигини таъкидлади.

         Сўзга чиққанлар ички ишлар органлари ходимларини хизмат ўташ даврида юзага келадиган муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳамда фуқаролар билан мулоқот вақтида юзага келиши мумкин бўлган ностандарт, зиддиятли вазиятларда тўғри ва тезкор қарор қабул қилиш ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

        Тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдириб, қизғин баҳс ва мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтди.

 

  Институт Матбуот хизмати