Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ходимлари ва тингловчилари томонидан ўқув машғулотларидан сўнг, вазирлик “Ўзбекистон” санаторийси атрофини ободонлаштириш мақсадида ҳашар ташкил этилди.
Ҳашар давомида санаторийнинг бино ва иншоатлари атрофи тозаланди. Бегона ўтлар, ариқ ва зовурлардаги чиқинди ва ахлатлар олиб ташланди, экин ерлари ағдарилди. Йўлаклар супурилди. Чиқиндилар автомашиналарда олиб чиқиб кетилди. Йўл ёққаларига гул кўчатлари экилди.
Озодалик бор жойда барака бўлади, дейди доно халқимиз. Шундай экан, дарахтларни кўпайтириш билан бирга, тозалик ва озодаликни сақлашни ҳам унутмаслик керак.
Институт Матбуот хизмати