<

Янгилик ҳақида батафсил

Очиқ семинар машғулотлари билимни мустаҳкамлайди
Nov. 29, 2024

          Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Махсус касбий фанлар кафедраси  катта ўқитувчиси Ўрол Саидов “Фуқаролар билан ишлаш модули” юзасидан Йўл-патруль хизмати йўналишида таҳсил олаётган тингловчилар иштирокида Табиий ва техноген офатлар юз берганда жамоат хавфсизлигини таъминлашда фуқаролар билан мулоқот жараёнида муаммоли ҳолатлар мавзуси бўйича очиқ семинар машғулоти ўтказилди.

          Машғулот давомида мавзуни айни кундаги долзарблиги, аҳамияти тушунтирилиб, назария ва амалиётни боғлаган ҳолда кенг кўламли маълумотлар иштирокчиларга етказилди.

       Шунингдек, семинарда кафедра профессор-ўқитувчилари иштирок этиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

 

Институт  Матбуот хизмати