Ички ишлар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг Олмалиқ шаҳар ўқув базасида Касбий тайёргарлик факультети “Махсус оперaцияларни амалга ошириш фаолияти” йўналишида таҳсил олаётган тингловчилар билан Калашников автомати ва Макаров пистолетидан электрон тирда ўқ отиш машғулотлари бўлиб ўтди.
Амалий машғулот тингловчилар томонидан жанговар вазифаларни бажариш ва жиноятчиликка қарши курашишда ўқотар қуролдан моҳирона фойдаланиш учун зарур бўлган амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган.
Институт Матбуот хизмати