Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети “Қўриқлашни муҳандислик-техник таъминоти” кафедраси ҳамда Ичи ишлар вазирлиги Малака ошириш институти “Ахборот технологиялари” цикли ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандумга асосан цикл бошлиғи, полковник Э.Э. Марупов томонидан Жамоат хавфсизлиги университетининг “Аниқлаш ва қўриқлаш тизимларидан фойдаланиш бўйича қумондонлик-муҳандислик фаолияти” бакалавриат таълим йўналишида таҳсил олаётган 4-босқич курсантлари билан “Ахборот хуружидан фойдаланиб, ижтимоий-сиёсий вазиятга таъсир кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида мастер-класс машғулоти ўтказилди.
Институт Матбуот хизмати