<

Янгилик ҳақида батафсил

Назария ва амалиёт уйғунлиги
Nov. 23, 2024

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Олий ўқув юртларига бириктирилган профилактика (катта) инспекторлари, “Қалқон” жамоа аъзолари, шунингдек, тьюторлар ўртасида талабаларнинг зарарли одатлари тўғрисида ота-оналарини ўз вақтида хабардор қилишга масъулиятларини ошириш ҳамда соҳага оид билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган Республика  ўқув семинари якунланди.

     Уч кунлик ўқув семинарига жалб қилинган экспертлар, етакчи мутахассислар томонидан профилактика инспекторларининг талаба билан индивидуал ишлаган ҳолда уларни ўз иқтидорига кўра профессор-ўқитувчиларга устоз-шогирд тизими бўйича бириктириш, фан олимпиадалари, давлат стипендиялари, давлат мукофотлари номзод сифатида тайёрлаш, 5 муҳим ташаббус тўгараклари ва спорт секцияларга тўлиқ жалб этиш  борасидаги билим ва кўникмалари оширилди.

   Бугун Республика ўқув семинарида иштирок этган 180 нафарга яқин профилактика инспекторларига сертификатлар топширилди.

 

Институт Матбуот хизмати