20-22 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги Универсал спорт мажмуасида эркаклар ва аёллар ўртасида Эркин кураш спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Мусобақада республикамизнинг 400 га яқин спортчилари қатнашди.
Чемпионатда ИИВ Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультети тингловчиси Махсуд Вейсалов иштирок этиб, фахрли 2-ўринни эгаллади. Ўзбекистон терма жамоа сафида, халқаро мусобақаларда иштирок этиш хуқуқини қўлга киритди.
Институт Матбуот хизмати