Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида кадрларни тайёрлаш бўйича навбатдаги махсус унвон бериш учун малака ошириш ҳамда вазирлик ўқув-дала марказида офицерлик лавозимига тайинлаш учун қайта тайёрлаш ўқув курслари якунланди.
Ўқув курси якунида ўтказилган синов ва имтиҳонларни мувафаққиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.
Тадбирда сўзга чиққан тингловчилар унвон катта масъулият юклашини таъкидлаб, ўқув курси давомида олган билимлари келгуси хизматларида ўз самарасини беришини таъкидладилар.
Институт Матбуот хизмати