<

Янгилик ҳақида батафсил

Янги Қонун мазмун-моҳияти тушунтирилди
Nov. 23, 2024

     Аввал хабар қилганимиздек, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Олий ўқув юртларига бириктирилган профилактика (катта) инспекторлари билан Республика  ўқув семинари  бўлиб ўтмоқда.

    Семинарда ИИВ Малака ошириш институти кафедра бошлиғи, сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор, подполковник Ф.Ф.Хатамов 2024 йил                       5 октябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига гиёҳвандлик воситаларининг, улар аналогларининг ёки психотроп моддаларнинг, шунингдек кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг қонунга хилоф муомаласига қарши курашишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини иштирокчиларга етказди.

    Ушбу Қонун гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни, шунингдек кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни тарғиб ёки реклама қилишнинг ҳамда уларнинг қонунга хилоф муомаласининг олдини олишга хизмат қилиши тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Институт Матбуот хизмати