Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида тингловчиларнинг ахборот технолгиялари соҳасидаги кибертаҳдидлардан огоҳлигини ошириш ҳамда рақамли иммунитетни шакллантириш мақсадида "Кибертаҳдидлардан огоҳ бўлинг" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда тингловчиларга Тошкент шаҳар ИИБ Бектемир тумани ИИО ФМБ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни олдини олиш бўлими ходимлари капитанлар Шахбоз Абдураимов ва Хондамир Хасановлар ҳамда институт масъуллари томонидан пластик карталарни бошқаришда, турли ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда ва ҳар қандай интернет орқали бажариладиган фаолият соҳаларида эҳтиёткорликни юқори даражада ташкил етиш борасида тегишли билимлар бериб ўтилди.
Институт Матбуот хизмати