Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Олий ўқув юртларига бириктирилган профилактика (катта) инспекторлари, “Қалқон” жамоа аъзолари, шунингдек, тьюторлар ўртасида талабаларнинг зарарли одатлари тўғрисида ота-оналарини ўз вақтида хабардор қилишга масъулиятларини ошириш ҳамда соҳага оид билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган Республика ўқув семинари бошланди.
Семинарда барча профилактика (катта) инспекторлари офлайн, “Қалқон гуруҳи” аъзолари эса онлайн иштирок этмоқда.
Ўқув семинар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрatsiяси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновaциялар вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Мазкур семинарда иштирокчилар келгусида талаба-ёшлар учун гиёҳвандлик билан боғлиқ янги таҳдидларни олдини олиш бўйича барча ҳамкор ташкилотлар билан бирга тизимли ишлашнинг самарали усуллардан фойдаланиб, профилактик тадбирларни ўтказиш чораларини кўриш бўйича тегишли билимларни эгаллайдилар.
Институт Матбуот хизмати