<

Янгилик ҳақида батафсил

“Қон топшир - ҳаёт инъом эт!”
Feb. 3, 2024

           Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти Олмалиқ ўқув базасида таълим олаётган Касбий тайёргарлик факултети махсус касбий тайёргарлик ўқув йиғини тингловчилари билан “Қон топшир - ҳаёт инъом эт!” шиори остида Республика қон қуйиш маркази билан ҳамкорликда ихтиёрий равишда 50 нафар доимий ва ўзгарувчан шахсий таркиб ходимлари томонидан қон топшириб, саховатли ишга ҳисса қўшдилар.

          Бу каби беғараз донорлик кимнингдир саломатлиги, унинг ҳаёти учун ҳадя этиладиган бебаҳо неъмат эканлиги, шунингдек қонга муҳтож беморлар учун аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда, Республика қон қуйиш маркази  билан доимий равишда ҳамкорлик амалга оширилиши белгилаб олинди.

 

            ИИВ Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети