<

Янгилик ҳақида батафсил

Тингловчилар Мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш марказида
Nov. 21, 2024

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида  “Фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича малака ошириш ўқув курсида таҳсил олаётган профилактика (катта) инспекторларининг назарий билимларини амалиёт билан боғлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментининг Мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш марказига ташриф буюрдилар.

     Маъсул ходимлар томонидан тингловчиларга марказнинг асосий фаолияти ва амалиётда ИИО фаолиятини мониторинг қилиш ҳақида кенг тушунтиришлар берилди. Жумладан, профилактика инспекторларининг фаолиятини 6 та йўналиш бўйича назорат қилиш ва баҳолаш тизими, бунда “E-Jamoat xavfsizligi”, “E-Ijtimoiy vaziyat” каби дастурлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат тартибини сақлаш хизматларининг ягона ахборот тизимлари ҳамда “ақлли” кузатув камералари интегрatsiяси, учувчисиз қурилмаларни қўллаш  бўйича зарурий маълумотлар берилди.

   Мазкур машғулот давомида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

 

Институт Матбуот хизмати