Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (КОICA) Ўзбекистондаги офис раҳбарининг таклифига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти катта ўқитувчиси, подполковник Нодирбек Одилов томонидан Жанубий Корея давлатининг Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган волонтёрлар ва офис ходимлари учун “Хавфсизлик” мавзусида семинар тренинг машғулоти ўтказилди.
Тренингда Ўзбекистон Республикасида жиноятчилик аҳволи, жиноятчилик таҳдидлари ва уларга қарши курашиш чора-тадбирлари юзасидан назарий ва амалий кўникмалар берилди.
Институт Матбуот хизмати