2024 йил 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамкорлигида “Болалар томонидан ёки уларга нисбатан содир этилган кибержиноятлар” мавзусида тренинг ўз ишини бошлади.
Тренингни Институт бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Расулев очиб бериб, иштирокчиларга Малака ошириш институти фаолияти юзасидан маълумот берди.
Машғулотлар Буюк Британиянинг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Тимоти Ерик Кертис томонидан олиб борилади. Унда кибержиноятлар, компьютер техникаларидан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятларни тергов қилиш, зўравонлик белгилари ва аломатлари, жиноятлар тўғрисида хабар беришга тўсқинлик қилувчи омиллар, бола ҳуқуқлари, гумонланувчига жабрланувчи сифатида муносабатда бўлиш, бола гаплашмоқчи бўлган одамнинг фазилатлари, ЮНИCЕФнинг суҳбат ўтказиш, гувоҳликларни ёзиб олиш бўйича ёндашуви каби мавзулар ёритилади.
Тадбирда Қозоғистон ва Қирғизистон Республикаларининг ички ишлар вазирлиги таълим муассасалари ходимлари ва тегишли мутахассислар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ва Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари зарур билим ва кўникмаларини бойитиш мақсадида иштирок этмоқда.
Институт Матбуот хизмати