Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтидаги навбатдаги маънавият ва маърифат дарси кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Узоқ йиллар давомида ички ишлар органларида самарали меҳнат қилиб, ўзининг ҳалоллиги ва фидойилиги билан ёш ходимларга ўрнак бўлган подполковник Нурлан Бекбаум тантанали равишда пенсияга кузатилди.
Унга миллий қадриятларимизга таянган ҳолда тўн кийдирилиб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди. Институт раҳбарияти ва ходимлари томонидан сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат доимо ҳамроҳ бўлиши ҳақида эзгу тилаклар билдирилди.
Ўз навбатида пенцияга чиққан подполковник Нурлан Бекбаум сўз олиб, Ички ишлар органларида хизмат қилган машаққатли, аммо шарафли йўлларини ғурур билан эсга олиб, шогирдларга уларнинг йўлларини беришини, ҳар қандай ёрдам ва маслаҳатларга доимо тайёр эканликларини билдиришди, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш, энг асосийси хизмат давомида ўзига билдирилган ишончни оқлаб, салбий иллатлар - коррупция, таъмагирлик каби ноқонуний йўлларга чалғимасдан куч-ғайрат билан ҳалол хизмат қилишга чорладилар.
Институт Матбуот хизмати