Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар-тармоқ) бошлиғининг ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун ўқув курси якунланди.
Ўқув машғулотлари профессор-ўқитувчилар ҳамда вазирлик соҳавий хизматлари билан ҳамкорликда, замон талаблари бўйича ишлаб чиқилган ўқув дастурлари асосида алоқа ва ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда интерфаол усулларда олиб борилди. Ўқув курси якунида ўтказилган синов ва имтиҳонларни мувафаққиятли тамомлаган тингловчиларга сертификатлар топширилди.
Тадбирда сўзга чиққан тингловчилар бугунги сертификат катта масъулият юклашини таъкидлаб, ўқув курси давомида олган билим ва кўникмалари хизмат фаолиятини ташкил этишда ўз самарасини беришини таъкидладилар.
Институт Матбуот хизмат