<

Янгилик ҳақида батафсил

“Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммолари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
Nov. 16, 2024

      Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида “Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммолари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

      Унда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бўлим бошлиғи, подполковник З.Ў. Файзуллаев, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати етакчи мутахассиси, капитан Н.Ж.Эргашев,  Институт Махсус касбий фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда Ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар-тармоқ) Ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун малака ошириш ўқув курсида таҳсил олаётган тингловчилар  иштирок этди.

           Давра суҳбатини Махсус касбий фанлар кафедраси бошлиғи, сиёсий фанлари доктори (DSc), профессор, подполковник Ф.Ф. Хатамов кириш сўзи билан очиб, тадбир меҳмонларини таништирди.

      Сўзга чиққанлар бугунги кунда мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

     Тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдириб, қизғин баҳс ва мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтди.

 

  Институт Матбуот хизмати