<

Янгилик ҳақида батафсил

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ходимлари билан вазирлик ўқув-дала марказида амалий ўқ отиш машғулотлари ўтказилди
Nov. 16, 2024

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ходимларининг  жанговар тайёргарлик тайёргарликларини мустаҳкамлаш, олдиларига қўйилган вазифаларни аъло даражада бажаришлари мақсадида вазирликнинг амалдаги буйруқ талабларига мувофиқ вазирлик Ўқув-дала марказида амалий ўқ отиш машқлари ўтказилди.

       Ўқ отиш машғулотида ходимлар Макаров пистолетидан ва Калашников автоматидан ўқ отиш борасидаги назарий билимларини амалиётда бажардилар. Жумладан қуролдан фойдаланиш, масофадан ўқ отиш, мўлжал олиш каби жараёнларни бажариб кўникма орттирдилар.

       Натижалар масъул ходимлар томонидан баҳоланиб, ходимларга янада яхши ва аъло натижа қайд этишлари юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

       

Институт Матбуот хизмати