<

Янгилик ҳақида батафсил

Хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш фаолиятимизнинг асосий мезони бўлиши лозим
Feb. 3, 2024

        Ички ишлар вазириги Малака ошириш институти бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ҳамда кадрлар бўлими масъул ходими томонидан Вазирлик Ўқув-дала марказига Институтида бошланғич тайёргарликни ўташ учун ҳудудий ва таркибий ички ишлар органларидан келган 604 нафар тингловчиларига ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунийлик, хизмат гувоҳномаси, ходимларга бериладиган имтиёзлар, уларнинг умумий мажбуриятлари тўғрисида маълумотлар берилди. Хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш фаолиятимизнинг асосий мезони бўлиши лозимлиги тушунтирилди.

         Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йилдаги ПҚ-10-сон Қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси” қатъий равишда риоя этишлари зарурлиги, акс ҳолда ушбу ҳаракатларнинг салбий оқибатлари аниқ мисоллар билан тушунтирилди.

         Тингловчиларга мазкур уч ойлик ўқув йиғинлари давомида ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари, саф қисми масъул ходимлари томонидан берилаётган билим ва кўникмаларни тўлиқ ўзлаштириб олишлари лозимлиги алоҳида таъкидланди.

          Тингловчиларнинг ётоқхоналари ва унда яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишилди.

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати