<

Янгилик ҳақида батафсил

Китоб – ҳаётни яратувчи мураббийдир
Nov. 15, 2024

     “Китоб — билим манбаи”, деймиз. Бу исбот талаб қилмас ҳақиқат. Зеро, инсон билимни асосан китоб орқали олади, унинг тарбияси ҳам китоб ёрдамида шаклланади. Ёшларимиз бадиий адабиётларни ўқиганда, уларнинг дунёқараши кенгаяди, ҳаётга муносабати ўзгаради.

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Олмалиқ ўқув базасида касбий тайёргарлик факультети тингловчиларининг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида навбатдаги китоб ярмаркаси ташкил этилди.

       Китоблар ярмаркасида тингловчилар ўзларининг севимли адибларининг китобларини, ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарларини, ҳамда турли жанрларда чоп этилган  китобларни харид қилдилар.

        Зеро, китоб — қалб чироғи, тафаккур қаноти.

Институт Матбуот хизмати