<

Янгилик ҳақида батафсил

Ўқув-дала марказида ўқ отиш машғулотлари бўлиб ўтди
Nov. 14, 2024

       Ички ишлар вазирлиги Ўқув-дала марказида ИИВ Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультетида ва Бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курсида таҳсил олаётган тингловчилар билан ўқ отиш машғулотлари бўлиб ўтади.

        Машғулотда Малака ошириш институти малакали ўқитувчилари томонидан тингловчиларга Ички ишлар вазирлигининг тегишли буйруқ ва йўриқнома талаблари асосида ўқ-отар қуролдан фойдаланиш ва қўллашда хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш, қуролни  ўқлаш ҳамда нишонга олиш тартиби тўғрисида тушунтирилди.

        Шундан сўнг ўқув-дала маркази ўқ отиш майдончасида Макаров пистолети ва Калашников автоматидан ўқ отиш машғулоти ўтказилди.         Амалий машғулотда тингловчиларнинг ўқ-отар қуролга нисбатан кўникмасини ҳосил қилиниб, ундан  моҳирона қўллай олиш қобилияти шакллантирилди.  

 

            Институт Матбуот хизмати