<

Янгилик ҳақида батафсил

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти жамоаси “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумида фаол иштирок этмоқдалар
Nov. 13, 2024

         Давлатимиз раҳбари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эълон қилинганидан сўнг ҳудудларда  дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари кенгайиб бормоқда.

        Ушбу жараёнга Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти жамоаси ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб,  “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида қатор тадбирларни ўтказиб келмоқда.
          Малака ошириш институти ходимлари ва тингловчилари томонидан ўқув машғулотларидан сўнг, вазирлик “Ўзбекистон” санаторийсида кўкаламзорлаштириш ишларига муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

     Бир сўз билан айтганда, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси дорасида барчани фаол бўлишлари келгусида экологиямизнинг янада яхшиланишига замин яратади.

 

Институт Матбуот хизмати