<

Янгилик ҳақида батафсил

“Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти”
Nov. 12, 2024

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш юзасидан Юридик фанлар кафедраси катта ўқитувчи, подполковник Ш.Ғаниев “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти” номли мавзуда ИИО ходимларига навбатдаги “Майор” махсус унвонини бериш учун махсус малака ошириш ўқув курси тингловчилари билан Конституциянинг қоида ва нормаларини ўргатишга қаратилган ўқув- семинар машғулоти ўтказилди.

         Машғулотда асосий қомусимизнинг устувор қоидалари, инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларига оид конституциявий-ҳуқуқий нормалар атрофлича кўриб чиқилди. Тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.

 

Институт Матбуот хизмати