<

Янгилик ҳақида батафсил

“Ички ишлар органлари ходимларига нисбатан хизмат текширувларини тайинлаш, ўтказиш ва назорат қилиш тартиби”
Nov. 12, 2024

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида “Майор” махсус унвони бериш учун махсус малака ошириш курси тингловчилари билан “Маънавий-маърифий тайёргарлик” модули бўйича “Ички ишлар органлари ходимларига нисбатан хизмат текширувиларини тайинлаш, ўтказиш ва назорат қилиш тартиби” мавзусида Махсус-касбий фанлар кафедраси бошлиғи, сиёсий фанлар доктори, профессор, подполковник Ф.Ф.Хатамов томонидан машғулот ўтказилди.

   Машғулотда тингловчиларнинг ички ишлар органлари ходимларига нисбатан хизмат текширувларини тайинлаш асослари, ўтказиш ва назорат қилиш тартиби борасидаги касбий билимларини янгилаш ҳамда кўникма ва маҳоратларини оширишга қаратилди.

   Шунингдек, ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка қатъий риоя этилишини мустаҳкамлаш мақсадида “Темир интизом ва ҳалоллик-муваффақият калити” шиори остида ўтказилаётган маънавий-маърифий, маданий, тарбиявий тадбирлар тўғрисида  ҳам батафсил маълумотлар берилди.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати