<

Янгилик ҳақида батафсил

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги “Яшил келажак” умумреспублика марафонида ИИВ Малака ошириш институти жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда
Nov. 11, 2024

     Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш, атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга ошириб келинмоқда. Мазкур муҳим ташаббусда ИИВ Малака ошириш институти жамоаси ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг 9-10 ноябр куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманиида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти, институт профессор-ўқитувчилари, ишчи-ходимлари ва тингловчилар иштирок этди.  Туманда ҳудудни ободонлаштириш, янги боғ барпо қилиш ишлари жадаллик билан бошлаб юборилди.

     "Яшил келажак" умумреспублика марафони доирасида шу кунга қадар ҳудудга 1000 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

    Таъкидлаш жоизки, институт жамоаси томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мамлакатимизни янада яшиллаштириш, заминимизни кўкаламзорлаштириш борасидаги хайрли ташаббус тизимли равишда давом эттириб борилади.

 

Институт Матбуот хизмати