Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман(шаҳар, тармоқ) ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайёрлаш учун захирадаги ходимлар учун ташкил этилган навбатдаги малака ошириш курсларига келган 40 га яқин ходимларга Юридик фанлар кафедраси доценти, подполковник Х.Х.Бахрамов ҳамда кафедра катта ўқитувчиси, подполковник О.С.Субановлар томонидан бинар шаклда “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда сайлов қонунчилиги” номли мавзуда ўқув семинар машғулоти ўтказилди.
Ўқув семинар машғулотида янги таҳрирда қабул қилинган Конституциямизнинг муқаддимаси, асосий принциплари, талаблари, инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларига оид конституциявий-ҳуқуқий нормалар шунингдек сайлов қонунчилиги ва ҳусусиятлари, қиёсий-таҳлилий чуқурлаштирилган ҳолда кўриб чиқилди. Бўлажак раҳбар тингловчилар мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.
Институт Матбуот хизмати