<

Янгилик ҳақида батафсил

“Соғ танда – соғлом фикр”
Nov. 9, 2024

          Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Соғ танда – соғлом фикр” мавзусига бағишланди. Тадбирда   Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖ Ўқув маркази ўқитувчиси, “Шуҳрат” медали соҳиби Музаффар Шанаев маъруза қилди. У ўз нутқида, инсон соғлом фикрлаши,  жисмонан тетик ва турли мафкуравий таҳдидларга қарши курашиш иммунитети кучли бўлиши учун аввало соғлом турмуш тарзига риоя этиши ва соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси бўлиши лозимлиги тўғрисида таъкидлади.

       Шундан сўнг, Институт бошлиғи, полковник Олимжон Ахмедов томонидан тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Институтнинг бир гуруҳ тиббиёт хизмати ходимларини вазирликнинг идоравий кўкрак нишони, “Фахрий ёрлиқ”, қимматбаҳо эсдалик совғалар ва пул мукофотлари тақдим этилди.

     Шунингдек, институтнинг уч нафар ёш ходимларининг ота-оналарига вазирлик раҳбариятининг миннатдорчилик хатлари топширилди. 

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати