Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти Олмалиқ ўқув базасида Тошкент вилояти ИИББ Оҳангарон тумани ИИБ М ва ФРБ бошлиғи, подполковник Иброхим Хотамов, касбий тайёргарлик факультети махсус фанлар цикли махсус фанлар цикли ўқитувчиси, подполковник Н.Л.Меликулов билан биргаликда “Паспорт тизимини таъминлаш” йўналиши бўйича таълим олаётган тингловчиларга “Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келиш ва кетиш тартиби” номли мавзуда маъруза машғулотини бинар шаклида ўтказди.
Ўқув машғулоти назарий ва амалий уйғунлаштирилган ҳолда олиб борилди. Тингловчиларнинг саволларига атрофлича жавоб берилди. Шунингдек, амалиётдаги айрим муаммолар ва уларнинг ечимлари машғулот давомида ёритиб берилди.
Малака ошириш институти Матбуот хизмати