<

Янгилик ҳақида батафсил

Назарий ва амалий машғулот
Nov. 9, 2024

      Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти биринчи минтақавий ҳудуд 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона шахсий таркибининг хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий психологик тайёргарлигини ошириш мақсадида  Малака ошириш институти Жанговар тайёргарлик цикли катта ўқитувчилари, подполковник Б.Б. Умурзоқов ва майор Н.З. Тасимовлар томонидан “Жанговар қуролидан фойдаланиш тартиби” ҳамда “Макаров пистолети ва Калашников автоматларини нотўлиқ қисмларга ажратиш ва қайта йиғиш” мавзулари бўйича назарий ва амалий машғулоти ўтказилди.

     Назарий ва амалий машғулотда Макаров пистолети ва Калашников автоматининг жанговар хусусиятлари, отиш қоида ва усуллари ҳамда пистолетни нотўлиқ ва тўлиқ қисмларга ажратиш ва қайта йиғишни шахсий таркибга тушунтириб берди.

      Машғулоти давомида ходимлар Макаров пистолетини нотўлиқ қисмларга ажратиш ва қайта йиғиш тартибини амалий бажариб, ўзларининг жанговар тайёргарлигини оширдилар. Келгусида шу каби назарий ва амалий машғулотларини ҳамкорликда ўтказишга келишиб олинди.

Институт Матбуот хизмати