Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Ахборот технологиялари цикли бошлиғи, полковник Э.Е.Марупов томонидан Олмалиқ базасидаги Касбий тайёргарлик факультети “Жамоат тартибини сақлаш фаолияти” мутахассислигида таҳсил олаётган тингловчилар билан “Патруль-пост хизмати фаолиятида махсус планшетдан фойдаланиш” мавзусида амалий машғулот ўтказилди.
Машғулот давомида тингловчиларга махсус планшет орқали маъмурий баённомаларни электрон тартибда расмийлаштириш усуллари ўргатилди. Тингловчилар реал вақтда ИИВ ахборот тизимлари билан ишлаб кўрди. Шунингдек, тингловчилар маъмурий баённомани электрон тартибда расмийлаштириш вақтида юзага келадиган муаммоли вазиятлар юзасидан ҳам қўшимча маълумотларни олдилар.
Институт Матбуот хизмати