Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг Олмалиқ шаҳридаги ўқув базасида Касбий тайёргарлик факультети тингловчиларининг навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтмоқда. Ўқув базасида тингловчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Факультетда «Йўл-патруль фаолияти», «Патруль-пост хизмати фаолияти», «Паспорт тизимини таъминлаш фаолияти», «Махсус оперatsiяларни амалга ошириш фаолияти», «Жазони ижро этиш фаолияти» йўналишларида махсус беш ойлик дастур асосида белгиланган қабул квотаси бўйича кадрлар тайёрланмоқда.
Ўқув машғулотлари вазирлик соҳавий хизматлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув дастурлари асосида ташкил этилди. Назарий ва амалий машғулотлар Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари ва соҳавий хизматларнинг тажрибали амалиёт ходимлари томонидан нафақат анъанавий усулларда, балки замонавий ахборот коммуникatsiя технологияларини қўллаган ҳолда интерфаол усулларни қўллаган ҳолда давра суҳбати, баҳс, мунозара, семинар-тренинг, амалий машғулот шаклларида олиб бориляпти.
Ўқув машғулотларида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ички ишлар органлари фаолиятига оид долзарб вазифаларга, уларнинг мазмун-моҳиятига, соҳага оид қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаблари билан таништиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати