<

Янгилик ҳақида батафсил

SCHOOL 21да ҳамкорлар учун таълим лойиҳалари тақдимоти ташкил этилди
Nov. 8, 2024

        School 21  рақамли технологиялар мактаби кампусида рақамли компетенциялар ва бошқарув кўникмаларини ривожлантириш бўйича таълим маҳсулотлари тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда мактабнинг 30 дан ортиқ ҳамкорлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти, TBC банк, пайме, «Олмалиқ КМК» АЖ, startap garage, «aloqa ventures» мчж, PDP университети ва бошқа шу каби етакчи   IT компаниялари ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

      Мактаб корпоратив жамоалар учун сунъий интеллект, маълумотлар таҳлили, лойиҳалар бошқаруви ва жамоавий ўзаро муносабатлар бўйича қисқа муддатли интенсив курслар, рақамли кўникмалар бўйича касбий қайта тайёрлаш дипломи ёки малака ошириш сертификатини олиш имконини берувчи 3,5 ойдан 6 ойгача давом этадиган онлайн дастурлар, отм талабалари учун таълим ечимлари, жумладан, магистратура ва бакалавр босқичи дастурларига амалий модуллар ва интенсив курсларни жорий этишни таклиф этди.

Институт Ахборот технологиялари цикли