<

Янгилик ҳақида батафсил

“Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти”
Nov. 6, 2024

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш юзасидан Малака ошириш институти Юридик фанлар кафедраси катта ўқитувчи, подполковник О.С.Субанов “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти” номли мавзуда ИИО ходимларига навбатдаги “подполковник” махсус унвонини бериш учун махсус малака ошириш ўқув курси тингловчилари билан Конституциянинг қоида ва нормаларини чуқурлаштириб ўргатишга қаратилган ўқув семинар машғулотлари ўтказилди.

       Шунингдек, кафедра ўқитувчиси, капитан Ж.Қ.Хамраев томонидан  ИИВ ўқув-дала марказида Ички ишлар органлари сафдор ва сержантлар таркибидан офицерлик лавозимларига қайта тайёрлаш ўқув курслари тингловчилари билан олиб борилган семинар машғулотида мазкур мавзуга оид батафсил маълумотлар берилди.

       Ўқув семинар машғулотларда асосий қомусимизнинг устувор қоидалари, инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларига оид конституциявий-ҳуқуқий нормалар атрофлича кўриб чиқилди. Тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.

 

Институт Матбуот хизмати