<

Янгилик ҳақида батафсил

“Фавқулодда вазиятларда аҳоли ва ҳудудни муҳофаза қилиш”
Nov. 5, 2024

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида таҳсил олаётган “Фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича Ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар, тармоқ) ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайёрлаш учун малака ошириш ўқув курсига ҳамда “подполковник”, “майор” махсус унвонларини бериш учун навбатдаги махсус малака ошириш ўқув курсларига жалб қилинган тингловчилар билан тиббиёт фанлар доктори, профессор Машарипов Ражаббой Раҳимович томонидан “Фавқулодда вазиятлар тўғрисида умумий тушунча. Фавқулодда вазиятларда  аҳоли ва ҳудудни  муҳофаза қилиш давлат тизими” мавзусида  машғулот ўтказилди.

     Машғулот давомида  фавқулодда вазиятлар ҳақида батафсил тушунтирилди. Шунингдек, статистика маълумотларига кўра бутун дунё бўйича содир бўлаётган ҳар хил офат, фалокат ва ҳалокатлар натижасидаги инсон талофатлари ва моддий зарарлар ортиб бораётганлиги тўғрисида маълумотлар берилди. 

        Тингловчиларнинг қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан жавоблар берилди.

 

Институт Матбуот хизмати