Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг “2024 йил спорт тадбирлар тақвим режаси”га асосан Тошкент шаҳар “ЖАР” ССК мажмуасида спортнинг “УШУ” тури бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада республикамизнинг барча вилоятлари ҳамда Қорақолпоғистон Республикасидан 1300 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этди.
Ўзбекистон кубоги мусобақасида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти терма жамоаси аъзолари 56 кг вазн тоифасида 2-ўринни, 9-гуруҳ тингловчиси Омонжон Аҳроров ва 75 кг вазн тоифасида 2-ўринни, 8-гуруҳ тингловчиси Иброхим Махкамовлар эгалладилар.
Институт Матбуот хизмати