Жорий йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида “Ички ишлар органларида жанговар ва жисмоний тайёргарликнинг ўрни: муаммо ва ечимлари” мавзусида илмий амалий конфeренцияси бўлиб ўтди.
Тадбирда Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Самбо ассоциацияси ҳамда Ички ишлар вазирлиги Академиясидан вакиллар иштирок этишди. Малака ошириш институти ҳамда меҳмонлар ичидан ўз маърузалари билан конференциянинг мазмунан бой ўтишига ҳиссаларини қўшган иштирокчилар сертификат ҳамда эсдалик совғалари билан мукофотландилар