Пойтахтимизнинг Бектемир тумани “Маданият саройи” да "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” номли маънавий-маърифий, маданий-мусиқий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда туман аҳолиси, нуронийлар, ёшлар, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти тингловчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар мустақиллик йилларида мамлакатимизда эришилган натижалар, хусусан, туманнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий ва маърифий ҳаётида рўй берган ўзгаришлар ҳақида сўз юритдилар.
Актёрларнинг чиқишлари, миллий-этнографик гуруҳлар, санъаткорларнинг шўх-шодон куй-қўшиқлари тадбирга ўзгача файз бағишлади.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати