<

Янгилик ҳақида батафсил

Очиқ эшиклар куни
Oct. 25, 2024

 

Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 18 октябрдаги кўрсатмасига асосан, жорий йилнинг 25 октябрь куни Малака ошириш институтига Бектемир туманида жойлашган 291-сонли умум-ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчилари ташриф буюрди.

 

   Улар Институтда ўтказилган бошланғич тайёргарлик ўқув йиғини тингловчиларининг “Ички ишлар органлари ходимларининг хизмат қасамёди”ни қабул қилиш тантанали тадбирида иштирок этиб, сўнгра Институт Юридик фанлар кафедраси ўқитувчиси А.А. Абдибоситов ва ўқувчилар ўртасида “Тенгдошимга ҳуқуқий ёрдам” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбати давомида ташриф буюрган ёшларга жамиятда умумэътироф этилган ҳуқуқ нормалар ва уларнинг роли тўғрисида тушунчалар, уларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

   Шунингдек, ёшларда ватанпарварлик туйғусини янада ривожлантириш мақсадида Институт Жанговар тайёргарлик цикли бошлиғи А.Т. Алижонов раҳбарлигида “Электрон тир”да амалий ўқ отиш машғулоти ташкиллаштирилди.