25 октябрь – “Ички ишлар органлари ходимлари” куни муносабати билан Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ташкил этилган байрам тадбирида Мирзо Улуғбек тумани 20-сон Болалар мусиқа санъат мактаби ҳамда Бектемир тумани 575-сонли Мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ўз чиқишлари билан иштирок этдилар.
Тадбир Институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчи ва тингловчилари томонидан илиқ кутиб олинди. 20-сон Болалар мусиқа санъат мактабининг жамоаси ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.