Жорий йилнинг 18-октябр куни ИИВ Малака ошириш институти Бектемир базасида “25-октябр Ички ишлар органлари ходимлари куни” байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 30-октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6099-сон фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 19-ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 735-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда тингловчиларга байрамона ва кўтаринки кайфият улашиш мақсадида ҳамда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга бўлган иштиёқини ошириш учун “Ҳарбий кўпкураш” мусобақаси ўтказилди.
Мусобақа тингловчиларнинг Ватанга садоқат руҳини ҳамда жанговар ва жисмоний шайлигини янада ошириш мақсадида ўтказилди. Ўтказилган мусобақа ҳар бир қатнашган тингловчидан қатъий тартиб-интизом ва юқори даражадаги зеҳнни талаб этади. Мазкур мусобақа якунида иштирок этган гуруҳлар ичидан:
“Бургут” жамоаси 1-ўрин;
“Турон” жамоаси 2-ўрин;
“Қалқон” жамоаси 3-ўринларни эгаллади.
Тадбирни ташкиллаштириш ҳамда қатъий тартиб интизом билан бошқариб туришда Институтнинг Жисмоний тайёргарлик ва Жанговар тайёргарлик цикл профессор-ўқитувчилари ҳамкорлигида туппонча ва автомат йиғиш ҳамда узоқ масофага совут кийган ҳолда югуриш каби спорт турларининг уйғунлигини таъминлади. Миллий “Арқон тортиш” спорт тури жамоаларга куч бирликда эканини яна бир бор эслатиб қўйди. Бундан ташқари тадбир сўнггида тингловчиларга мусиқий дастур намойиш қилинди.