<

Янгилик ҳақида батафсил

Туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиқларининг малака ошириш ўқув курси якунланди
Feb. 1, 2024

     Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтида Туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиқлари ўқув тайёргарликдан ўтказилди.

      Ўқув машғулотлари Институт профессор-ўқитувчилари ҳамда вазирлик сохавий хизматлари билан ҳамкорликда замон талаблари асосида ишлаб чиқилган ўқув дастурлари асосида алоқа ва ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда интерфаол усулларда олиб борилди.

   Ўқув курси якунида ўтказилган синов ва имтиҳонларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди. Шунингдек, келгусида хизмат жараёнида фойдаланишлари учун ўқув-услубий материаллар тарқатилди.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати