Жорий йилнинг 23 октябрь куни ИИВ Малака ошириш институти Олмалиқ базасида Касбий тайёргарлик факультети “Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти”да таҳсил олаётган тингловчилари билан “Касбим фахрим” мавзусида Тошкент шаҳар ИИББ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик батальони отряд командири “Алвон бирет” соҳиби, капитан Ўринхўжаев Азизхон Нематжанович иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида Жанговар ва жисмоний тайёргалик цикли профессор-ўқитувчилари ва “Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти” 69 нафар тингловчилари иштирок этдилар.
Давра суҳбатининг мақсади - Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти йўналиши”да таҳсил олаётган тингловчиларни касбга бўлган иштиёқини ошириш. Келгусида хизмат вазифаларига масъулиятни уйғотиш ва хизмат фаолиятлари давомида керак бўладиган назарий билим ҳамда амалий кўникмаларни эгаллашга йўналтириш.