<

Янгилик ҳақида батафсил

Мастер-класс ўқув машғулоти ўтказилди
Oct. 17, 2024

 

   Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Ахборот технологиялари цикли ва  Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази ходимлари 2024-йил 17-октябр куни Ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар тармоқ) Ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинлаш учун малака ошириш ўқув курси тингловчиларига “Ички ишлар органлари фаолиятида учувчисиз учадиган аппаратларидан фойдаланиш” мавзусида институт миқёсида Мастер-класс ўқув машғулоти ўтказди.

   Ўқув машғулоти давомида замонавий учувчисиз учадиган аппарат турларининг умумий кўринишлари, хусусиятлари, улардан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари ва ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик масалалари юзасидан тушунчалар берилди. Машғулотда тингловчилар ўзларининг қизиқтирган саволларга жавоблар олиб билимларини оширдилар.