Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар, тармоқ) ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосари лавозимларига тайинлаш учун ташкил этилган малака ошириш ўқув курслари тингловчиларига “Фавқулодда вазиятлар юзага келганда ички ишлар органлари ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам бериш масаласи” мавзуси бўйича Тиббиёт фанлари доктори, профессор Машарипов Ражаббой Рахимович томонидан ўқув машғулоти ўтказилди.