<

Янгилик ҳақида батафсил

ЖИЭД да мастер-класс дарси
Oct. 4, 2024

 

   Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20-январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10 сонли қарорининг “Е” бандига асосан шунингдек, шахсий таркибнинг жанговар тайёргарлигини ошириш мақсадида ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД биринчи минтақавий ҳудуд 42-сон Манзил колонияси доимий шахсий таркиби билан Малака ошириш институти Жанговар тайёргарлик цикли катта ўқитувчиси подполковник  Б.Б.Умурзаков ҳамда мазкур цикл ўқитувчиси майор Х.Н.Муслимов томонидан “Макаров пистолети ва Калашников автоматини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва қайта йиғиш” мавзуси бўйича амалий мастер-класс машғулоти ўтказилди.        Амалий машғулотда Макаров пистолети ва Калашников автоматини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва қайта йиғиш тартиби, вақт меъёрлари, баҳолаш меъзонлари бўйича тушунчалар бериб ўтилди. Амалий мастер-класс ўқув машғулоти давомида 42-сон Манзил колонияси ходимлари қуролларни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ҳамда йиғишни амалий бажариб, ўз тажрибалари ва жанговар тайёргарлигини оширишди. Келгусида шу каби амалий мастер-класс машғулотларини ҳамкорликда, мунтазам равишда ўтказишга келишиб олинди.