Ички ишлар вазирлиги Ўқув-дала марказида Ички ишлар органлари хизматига қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси битирувчилари билан Калашников автомати ва Макаров пистолетидан амалий ўқ отиш машғулотлари бўлиб ўтди.
Ўқув машғулотнинг тайёрлов қисмида Жанговар ва жисмоний тайёргарлик цикли профессор-ўқитувчилари томонидан тингловчиларга белгиланган буйруқ ва йўриқнома талаблари асосида ўқ-отар қуролдан фойдаланиш ва қўллашда хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш тўғрисида тушунчалар берилиб, амалий тарзда кўрсатилиб берилди.
Амалий машғулотлар тингловчилар томонидан жанговар вазифаларни бажариш ва жиноятчиликка қарши курашишда ўқотар қуролдан моҳирона фойдаланиш учун зарур бўлган амалий кўникмаларни шакиллантиришга қаратилган.
Институт Матбуот хизмати