<

Янгилик ҳақида батафсил

Спортнинг “Мини футбол” тури бўйича мусобақа ўтказилди
Sept. 24, 2024

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг доимий шахсий таркиби ўртасида спорт турларини оммавийлаштириш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш мақсадида ҳамда 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан  спортнинг “Мини футбол” тури бўйича  мусобақа ўтказилди. Унда 8 та жамоа иштирок этди.

     Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунида  III – ўринни эгаллаганлиги учун 3-даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар билан Моддий-техника ва ҳўжалик таъминоти бўлими, Молия-иқтисод бўлими ҳамда Транспорт таъминоти бўлими, Ёнғин хавфсизлиги гуруҳи, Озиқ-овқат таъминоти ходимларидан ташкил топган терма жамоа, II – ўринни эгаллаганлиги учун 2-даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар билан Касбий тайёргарлик факультети Махсус фанлар цикли, Саф қисми, ҳамда Жанговар ва жисмоний тайёргарлик цикли ходимларидан ташкил топган жамоа, I – ўринни эгаллаганлиги учун 1-даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар билан Қўриқлаш отряди ходимларидан ташкил топган жамоа тақдирландилар.

Институт Матбуот хизмати